Турли даврларда уйда гиламларнинг тўшалиши бойлик ва мавқе белгиси сифатида қабул қилинган. Ўзбекистоннинг бетакрор ва ҳашаматли гиламлари ҳакида ким ҳам эшитмаган. Айниқса, азалдан Бухоро вохаси ўзининг гиламчилик санъати мактабига эга бўлиб, гиламчилик ҳунари авлоддан авлодга ўтиб келган. AZRUS TEXTILE гиламлари ниҳоятда ранг-баранг ва ёрқин бўлиб, унда мамлакатнинг қадимий тарихи мураккаб нақшларда битилган.
Бизнинг гиламлар нафақат сизнинг уйингиз учун чиройли безак, балки нафислик, бойлик ва ёрқин ранглар билан сизнинг уйингизга шарқона эртакни олиб келади. Гиламларимиз сизга чиройли ва ёрқин нақш яратишга имкон беради ва айни пайтда ушбу гиламлар жуда мустаҳкам ва сифатлидир.